Футбол бўйича FIFA 2026™ жаҳон чемпионати — миллионлаб инсонлар орзу қиладиган воқеа. Ўзбекистонлик бир бола учун эса бу орзу Kia билан бирга рўёбга чиқиши мумкин. Танлов ғолиби ва унга бир нафар катта ёшли ҳамроҳ билан Футбол бўйича FIFA 2026™ жаҳон чемпионатига унутилмас саёҳат кутмоқда.

Танловнинг мукофот жамғармаси бир нафар ғолиб ва бир нафар катта ёшли ҳамроҳ учун Футбол бўйича FIFA 2026™ жаҳон чемпионатига иккита йўлланма, шунингдек, 2026 йил 23 июн куни Хюстон шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтадиган расмий ўйин вақтида тўпни майдонга олиб чиқиш ҳуқуқини ўз ичига олади.

Танловда 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар иштирок этиши мумкин.

Йўлланма бўйича саёҳат таркиби:

• халқаро ва ички авиапарвозлар;

• меҳмонхоналарга жойлашиш;

• аэропорт – меҳмонхона – аэропорт трансфери;

• Футбол бўйича FIFA 2026™ жаҳон чемпионатига чипталар.

Овқатланиш, шахсий харажатлар, шунингдек, виза расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни иштирокчилар ўзлари тўлайди. Саёҳатни ташкил этиш ва ғолибни кузатиб бориш Kia томонидан таъминланади.

Иштирок шартлари

Танловда иштирок этиш учун қуйидагилар талаб этилади:

● «Kia билан бирга Футбол бўйича FIFA 2026™ жаҳон чемпионатига» мавзусида боланинг истеъдодини (ҳар қандай турда) намоён этадиган 15-30 сониялик Reels форматдаги видеоролик яратиш;

● Instagram ижтимоий тармоғида боланинг васийси саҳифасида танлов ташкилотчисининг @kia__uzbekistan расмий аккаунтини белгилаб, #KiaKidsFIFA2026 хештегини кўрсатган ҳолда видеоролик жойлаштириш;

● васийнинг алоқа маълумотлари ва жойланган видеога ҳаволани кўрсатган ҳолда www.kia.uz расмий веб-сайтидаги иштирокчи шаклини тўлдириш.

Ғолиб қандай аниқланади

Танловда битта ғолиб аниқланади. Ғолибни аниқлаш икки босқичда амалга оширилади.

Техник саралаш: