Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Орзу ўйин майдонига тушганда: Ўзбекистонда Kia x FIFA 2026™ болалар танлови ғолиби аниқланди
Ўзбекистонда Kia томонидан ўтказилган болалар танлови ўз ниҳоясига етиб, иштирокчилардан бирига миллионлаб инсонлар орзу қиладиган имконият – FIFA 2026™ Жаҳон чемпионати майдонига расмий ўйин тўпи билан чиқиш имкони берилди.
Фото: Kia
Бир неча ҳафта давомида бутун мамлакат бўйлаб болалар ўз ҳикоялари билан – футболга бўлган муҳаббат, орзулар ва ўзига ишонч ҳақидаги қисқа видеолар орқали ўртоқлашди. Танловда 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар иштирок этди: баъзилар футболдаги ўз маҳоратини, бошқалар ўз актёрлик истеъдодини намойиш этди, яна айримлар эса нега футбол унинг учун ўйиндан кўра муҳимроқ эканини самимий тарзда сўзлаб берди.
Ҳар бир ижодий иш шунчаки ролик бўлмай, балки шахсий ҳикоя – оиланинг қўллаб-қувватлаши, ўзини кўрсатиш жасорати ва имконсиз кўринган нарсанинг иложи борлигига бўлган болаларча ишонч ҳақида эди.
Нукуслик 11 ёшли Жаҳонгир Содиқов (@djaha_ili_djoha) танловнинг ғолиби сифатида эълон қилинди. Унинг видеоси энг кўп балл тўплади ва ҳакамлар ҳайъатининг фикрига кўра, танловнинг самимий, жонли ва ҳақиқий руҳини бошқалардан кўра кучлироқ акс эттирди.
Ижодий ишларга Kia Uzbekistan вакиллари, Kia Россия ва МДҲ президенти ва бош директори Jaewoo Yim, шунингдек, футбол бўйича миллий терма жамоа фан-клуби раиси Абдураҳмон Фозилов баҳо берди. Нафақат ижодкорлик ва ижро сифати, балки боланинг ҳиссийлиги, футбол билан алоқаси ва мустақиллиги ҳам диққат марказида бўлди.
Ғолиб номи 15 март куни @kia__uzbekistan Instagram саҳифасининг жонли эфирида – бу танловни кузатиб борган юзлаб иштирокчилар ва томошабинлар учун авж нуқтаси бўлган лаҳзада эълон қилинди.
Энди Жаҳонгирни АҚШ сафари кутмоқда, у ерда Жаҳон чемпионати ўйинларини томоша қилади ва 2026 йил 23 июн куни Хюстондаги ўйин майдонига – энди томошабин сифатида эмас, балки жаҳон футболи катта саҳнасининг бир бўлаги сифатида чиқади.
Мазкур танлов оддий, аммо муҳим бир жиҳатни эслатиб туради: улкан воқеалар кичик орзудан бошланади!
Телефон: (+998) 55-500-83-33
Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 16.02.2026
Kia 2025 йил натижаларини сарҳисоб қилди ва Ўзбекистонда 2026 йилга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини белгилаб берди
15:00 / 10.02.2026
Kia футбол бўйича FIFA 2026™ жаҳон чемпионати ўйинларига 9 та йўлланмани ўйнамоқда
11:00 / 03.02.2026
Катта футбол болаликдаги орзудан бошланади. Kia билан биргаликда — Футбол бўйича FIFA 2026™ жаҳон чемпионатига
17:00 / 29.01.2026