Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев «Росатом» раҳбари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Президент Россиянинг «Росатом» атом энергияси бўйича давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёвни қабул қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 27 январ куни Россиянинг «Росатом» атом энергияси бўйича давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёвни қабул қилди.
Ўзбекистонда интеграциялашган атом электр станциясини қуриш лойиҳасини рўёбга чиқаришнинг амалий жиҳатлари, шунингдек, атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.


Ўтган йилнинг октябр ойида биринчи кам қувватли реактор биноси учун пойдевор қўйиш ишлари бошлангани мамнуният билан қайд этилди. Электр станцияни лойиҳалаштириш ишлари давом этмоқда.
Бундан ташқари, ўтган йили «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкентдаги филиали негизида атом энергетикаси ва ядро технологиялари бўйича илғор муҳандислик мактаби ишга туширилди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва тиббиётда ядро технологияларини қўллаш, соҳада малакали кадрларни тайёрлаш, фанни ривожлантириш ҳамда ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш борасида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
20:38 / 30.01.2026
Жиззахда туризм мажмуалари ташкил этилади, Арнасой аэропорти кенгайтирилади
18:41 / 30.01.2026
Президент ҳузурида “Ўзбекнефтгаз”нинг келгусидаги устувор вазифалари кўриб чиқилди
14:36 / 30.01.2026
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди (фотолар)
08:51 / 30.01.2026