Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда раҳбарлик лавозимларига тайинланадиган кадрлар учун давлат тилини билиш даражаси бўйича сертификат жорий этилади
Раҳбар кадрларнинг давлат тилида расмий иш юритиш даражасини аниқлаш, масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш даражаси бўйича сертификатни жорий этиш мақсад қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат тилини билиш даражаси бўйича сертификатни жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
2021 йил 1 апрелдан бошлаб ўзбек тили ва адабиёти бўйича билимни баҳолашнинг миллий тест тизими асосида раҳбар кадрларнинг давлат тилида расмий иш юритиш ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тизими жорий этилади.
2023 йил 1 январдан бошлаб раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш даражаси бўйича сертификатга эга бўлиши мажбурий этиб белгиланади.
Раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар давлат тилини билиш даражаси бўйича тест синовларида иштирок этиш учун Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида ўзбек адабий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларида малака оширишлари талаб этилади.
Раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ва уларга сертификат бериш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.
Раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш учун тузиладиган тест топшириқлари Марказ ўқув дастурига мувофиқ шакллантирилади.
Бунда, тест топшириқлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тасдиқланган талаб асосида Марказ тавсия этган мутахассислар томонидан шакллантирилади.
Мавзуга оид
12:38 / 13.02.2026
Тошкентда сертификатсиз дорилар савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди
12:25 / 11.02.2026
Ўқитувчиларга миллий сертификат олиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади
18:22 / 07.02.2026
Аҳолини рўйхатга олишнинг иккинчи босқичида сертификат берилмайди - Статистика қўмитаси
11:02 / 21.01.2026