Ўзбекистонда миллий идентификация тизими яратилади
Аҳолига электрон хизматлар кўрсатилиши доирасида шахсни тасдиқлашнинг муқобил шаклларини яратиш чора-тадбирлари қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолига электрон хизматлар кўрсатилиши доирасида шахсни тасдиқлашнинг муқобил шаклларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Қайд этилишича, қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан Бирлашган миллатлар ташкилотининг Ривожланиш дастури билан биргаликда қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Миллий идентификация тизимини яратиш концепцияси ишлаб чиқилган:
жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этилаётган давлат ва молиявий хизматлар сифати ошириш ва барчанинг фойдалана олиш имкониятини кенгайтириш;
электрон шаклда кўрсатилаётган хизматлар сонининг сезиларли ошиши;
жисмоний ва юридик шахслар томонидан давлат ва молиявий хизматлардан фойдаланиш жараёнларини соддалаштириш;
кичик ва ўрта бизнеснинг учун хизматлардан (кредитлаш, суғурталаш ва ҳоказо) фойдаланиш имкониятини кенгайтириш.
б) “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан юз геометрияси бўйича шахсни биометрик аутентификация қилиш тизимининг прототипи ишлаб чиқилган.
Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахсларнинг идентификацияси миллий ахборот тизимини яратиш бўйича таклифи маъқулланади:
аҳолига хизмат кўрсатувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, молиявий ва бошқа хизматлар кўрсатувчи субъектларнинг ахборот тизимларида жисмоний ва юридик шахсларни масофавий ҳимояланган идентификация қилиш имконини яратиш;
масофавий хизматларни кўрсатиш учун фойдаланувчиларнинг тегишли ташкилотга ўзи келиб мурожаат этиш заруратини, шунингдек, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни бевосита текширишни истисно қиладиган жисмоний ва юридик шахсларни идентификация қилишнинг ишончли усулини давлат, банк ва бошқа ташкилотларга тақдим этиш;
сохта, ўзгаларнинг ёки муддати ўтган ҳужжатларга асосан хизмат кўрсатиш ҳолатларини қисқартириш, шунингдек, фуқаролар хизматлардан фойдаланиш учун ўзи келиб мурожаат қилганда ва уларнинг ёнида шахсни тасдиқловчи ҳужжати мавжуд бўлмаган ҳолларда давлат, банк ва бошқа ташкилотларга фуқароларнинг шахсини идентификация қилиш имкониятини бериш орқали аҳолига қулайликлар яратиш.
Идентификация тизимини яратиш ва жорий этиш бўйича буюртмачи этиб Жамғарма белгиланади.
Идоралараро электрон ҳамкорлик орқали Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахсларнинг идентификацияси миллий ахборот тизимига тақдим этиладиган маълумотлар рўйхати тасдиқланади.
Идоралараро электрон ҳамкорлик орқали Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахсларнинг идентификацияси миллий ахборот тизимига тақдим этиладиган маълумотлар
РЎЙХАТИ
Белгиланишича:
Идентификация тизими жисмоний ва юридик шахсларни жумладан жисмоний шахснинг биометрик маълумотлари орқали рўйхатга оладиган, идентификация, аутентификация ва авторизация қиладиган, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жисмоний ва юридик шахсларга молиявий ва бошқа хизмат кўрсатувчи субъектларнинг ахборот тизимларига қонунчиликда белгиланган тартибда фойланувчи-жисмоний шахсларнинг шахсга доир ва фойдаланувчи-юридик шахсларнинг ҳисоб маълумотларини ишончли, рухсат олинган ҳолда тақдим этадиган дастурий-аппарат комплекси ҳисобланади;
Идентификация тизимини яратиш ва жорий этиш, шу жумладан уни янада такомиллаштириш ва техник қўллаб-қувватлаш Жамғарманинг ўз маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Идентификация тизими Ўзбекистон Республикасида жисмоний ва юридик шахсларни идентификация қилишнинг расмий маълумотлар манбаи даражасига эга;
Идентификация тизимидан олинган маълумотлар давлат, молия ва бошқа хизматлардан фойдаланувчиларни масофавий идентификация ва аутентификация қилишнинг асоси ҳисобланади;
Идентификация тизимининг тасдиқланган фойдаланувчиси маълумотлари асосида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан шакллантириладиган электрон рақамли имзо қоғоз ҳужжатга қўлда ўзи қўйган имзо билан бир хил аҳамиятга эга;
Идентификация тизими хизмат кўрсатиш ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотларга тўлов-шартнома асосида амалга оширилади.
Шахсни мобил алоқа телефон рақами орқали тасдиқлаш имкониятини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мобиль алоқа операторлари билан биргаликда қуйидагиларни таъминлайди:
а) 2020 йил 1 июлдан бошлаб:
Операторнинг ахборот тизимларига янги ва амалдаги абонентлар-жисмоний шахсларнинг жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамини киритиш;
давлат хизматларини кўрсатиш ҳолати тўғрисида ахборот берувчи SMS-хабарларни абонентларга беғараз тарзда юбориш;
б) “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУК билан биргаликда 2021 йил 1 январдан бошлаб реал вақт режимида Марказнинг сўровига асосан Оператор томонидан жисмоний шахслар тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш:
абонентнинг ЖШШИР бўйича – абонентнинг телефон рақами;
абонентнинг телефон рақами бўйича – абонентнинг ЖШШИР.
Мавзуга оид
11:08 / 09.09.2022
Қандай ҳолатда шахсни Mobil-ID’да идентификациядан ўтказиш рад қилиниши айтилди
08:44 / 06.06.2022
Паррандачиликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими ўзгаради
21:57 / 20.04.2022
Давлат хизматларидан фойдаланишда телефон рақами орқали шахсни тасдиқлаш мумкин бўлади
08:35 / 16.04.2022