Ўзбекистонда қатор ҳолатларда фойдаланувчини Mobil-ID тизимида идентификациядан ўтказиш рад қилинади.
Улар қуйидагича:
- сўровномага киритилган маълумотлар нотўғри экани ёки тўлиқ эмаслиги Mobil-ID тизими орқали аниқланганда;
- 2023 йил 1 январдан бошлаб Mobil-ID тизимида идентификациядан ўтказиш учун белгиланган тўлов тўланмаганда;
- фойдаланувчини Mobil-ID тизимида идентификациядан ўтказиш низом 5-бандига мувофиқ бўлмаганда;
- шахсни тасдиқловчи ҳужжат асли тақдим этилмаганда;
- фойдаланувчи биометрик маълумотлари ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотлари мос келмаганда;
- биометрик маълумотларни тақдим этишдан бош тортганда.
Фойдаланувчини Mobil-ID тизимида идентификациядан ўтказишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Фойдаланувчи камчиликларни бартараф этган ҳолда исталган вақтда Mobil-ID тизимида идентификациядан ўтиш бўйича қайта мурожаат қилиши мумкин. Бунда фойдаланувчини Mobil-ID тизимида идентификациялаш умумий тартибда амалга оширилади.














