Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби тасдиқланди

Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан жисмоний шахснинг электрон талабномасини шакллантиришни ҳамда қуйидагиларда шахсий идентификация рақамини беришни назарда тутувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламент тасдиқланди:
- Ўзбекистон ҳудудида туғилган барча шахсларга туғилганликни қайд этиш жараёнида;
- чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга идентификация ID-картаси берилганда;
- чет давлат фуқаросига Ўзбекистон ҳудудида вақтинча бўлиб турганда ёки ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётганда;
- фуқаролиги бўлмаган шахсга биометрик ҳаракатланиш ҳужжати расмийлаштирилганда;
- чет давлатда вақтинча ёки доимий яшайдиган Ўзбекистон фуқаролари, уларнинг фарзандлари, чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари, Ўзбекистон ҳудудида вақтинча ёки доимий яшаётган чет давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, хорижий давлатда доимий яшайдиган чет давлат фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида вақтинча бўлиб турган ёки ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётган чет давлат фуқароларига шахсий идентификация рақамларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилишини жорий қилиш топширилди.
Қарор билан айрим қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб топилди.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. "Барселона" ва "ПСЖ" қийинчилик билан яримфиналга чиқди
Спорт | 01:53
-
Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
Ўзбекистон | 01:32
-
OpenAI компанияси ўз ижтимоий тармоғини яратиш устида иш олиб бормоқда
Фан-техника | 00:30
-
АҚШ икки ой ичида Суриядаги қўшинларини босқичма-босқич олиб чиқишни бошлайди
Жаҳон | 00:07
Мавзуга оид

11:22 / 01.03.2025
Айрим транспорт воситаларига VIN рақамини шакллантириш бўйича давлат хизмати кўрсатилади

08:51 / 24.04.2024
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди

07:22 / 08.04.2024
Тошкентда давлат рақами белгисини ечиб ҳаракатланган Spark ҳайдовчиси аниқланди

10:29 / 27.10.2023