Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ижтимоий ёрдам маблағлари тарқатилиши бўйича норозиликлар юзасидан бирор депутат ёки сенатор фикр билдирмади» – Танзила Норбоева
Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлисида Сенат раиси камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб, бу жараёнда депутат ва сенаторларнинг фаолиятини танқид қилди.
Фото: Сенат матбуот хизмати
«Камбағалликни қисқартириш бўйича нимаики қилмайлик, барчаси тизимли бўлиши керак. Бироқ қабул қилинаётган фармон, қарорларнинг жойлардаги ижроси юзасидан ҳозирги ҳаракатларимиз кўпроқ хаотик, яъни бетартиб тарзда кечмоқда.
Бу борада маҳаллий кенгаш депутатлари ва сенаторлар фаолиятини ҳам қониқарли деб баҳолай олмаймиз. Масалан, аҳолига ижтимоий ёрдам маблағлари тарқатилиши ортидан айрим ҳудудларда юзага келаётган норозиликлар юзасидан бирорта депутат ёки сенатор чиқиб фикр билдирмади. Бундай вазиятни аҳоли ва давлат ўртасида кўприк бўлиб, вазиятга ойдинлик киритиш, аниқроғи ўз сайловчилари, халқнинг ёнида туриш депутат ва сенаторнинг бирламчи вазифаси эмасми?
Шу ўринда яна бир муҳим жиҳатга эътиборни қаратмоқчиман. Коронавирусга қарши кураш тадбирларига ажратилаётган маблағлар, аниқроғи Инқирозга қарши кураш жамғармаси маблағлари талон-торож қилинаётгани бизни ташвишлантирмоқда. Хусусан, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган вилоятларидаги санитария-эпидемиология хизмати мутасаддилари томонидан умумий ҳисобда жамғарманинг 1 млрд 750 миллион сўмдан зиёд маблағи талон-торож қилингани масаласи ҳам жиддий эътибор қаратишни талаб қилади», - деди Сенат раиси.
Бундан ташқари, парламент юқори палатаси маҳаллий кенгашлар билан ҳамкорлик борган сари янги йўналишларда ривожланиб бораётгани таъкидланди.
«Жойлардаги депутатларимиз Сенат мажлисларида иштирок эта бошлади. Жумладан, бугунги мажлисимизда ҳам маҳаллий Кенгашларнинг доимий комиссиялари вакиллари қатнашмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида маҳаллий кенгашларнинг 1700дан зиёд сессияларида 9 мингдан ортиқ масала муҳокама этилди. Қарийб 4 минг марта маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларининг ҳисобот ва ахборотлари эшитилди. 660 марта назорат-таҳлил тадбири ўтказилди. Мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарларига 21 мингдан зиёд депутатлик сўровлари юборилди.
Яна бир жиҳат. Маҳаллий кенгашлар сессиялари қарорлари билан ижро органларининг 108 нафар раҳбарига нисбатан интизомий жазо чораларини кўриш, жумладан, 25 нафар мансабдор шахсни лавозимидан озод этиш бўйича таклифлар киритилди», деди Танзила Норбоева.
Мавзуга оид
09:47 / 20.12.2025
Меҳнат инспекцияси ҳисоботи Сенатда танқид қилинди: назорат 32 фоизга камайган
18:17 / 18.12.2025
2026 йилда асосий солиқлар бўйича ставкалар ўзгармайди
13:32 / 18.12.2025
Сенат 2026 йилги давлат бюджетини маъқуллади
21:24 / 03.12.2025