Ўзбекистон | 21:20 / 09.12.2017
18817
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек атласи ва адраси ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерослари қаторига киритилди

Фото: Getty Images

ЮНЕСКО ўзбек шойи матолари – атлас ва адрасни тайёрлаш қадимий технологиясини Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича илғор тажриба рўйхатига киритди. 

Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмита атлас ва адрасни тайёрлаш Марғилон технологиясини юқоридаги рўйхатга киритиш қарорини қабул қилди.

Марғилон азалдан атлас ва адрасни тайёрлашнинг тарихий маркази бўлиб келган. Йўқолиб бораётган анъаналарни тиклаш ва сақлаш мақсадида 2007 йилда Марғилонда Ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази очилганди.

Бу марказ атлас ва адрас матоларини тайёрлаш технологиясини сақлаш, ривожлантириш ва оммавийлаштириш билан шуғулланади.

Шунингдек, Марғилонда ҳар йили “Атлас байрами” анъанавий тўқимачилик фестивали бўлиб ўтади.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид