Фото: Президент кексалар билан бирга кўчат ўтқазди
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрини айланмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев президентликка сайланганидан кейин ҳудудларга илк ташрифини Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидан бошлади.
Давлат раҳбари Сархумдон ва Гулобод маҳаллалари бўйлаб юриб, бу ердаги шароитлар билан танишмоқда.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, давлат раҳбари белгиланган расмий режада қайд этилмаган ҳолда Шайхонтоҳур туманининг бир неча маҳаллаларини айланиб чиқди.
Президентнинг навбатдаги манзили Шайхонтоҳур туманидаги 41-умумтаълим мактаби бўлиб, у ерда давлат раҳбари ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди ҳамда мактаб жамоаси ва ўқувчилар билан суҳбатлашди.
Мактабнинг ҳолати билан танишган президент таълим муассасасини тўлиқ таъмирдан чиқариш юзасидан топшириқлар берди.
Шундан сўнг давлат раҳбари Сархумдон маҳалласидаги нуронийлар билан суҳбатлашган. Маҳалладаги ёши кекса инсонлар билан биргаликда кўчат эккан.
Мавзуга оид
20:17 / 27.12.2024
Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади
07:50 / 27.12.2024
Ўзбекистон президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди
20:15 / 26.12.2024
Мирзиёев: ЕОИИ давлатлари фуқароларига ички ҳужжатлари билан Ўзбекистонга кириш имконини беришга тайёрмиз
21:19 / 21.12.2024