Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда тезкор ходимга 10 минг доллар пора бермоқчи бўлган шахс ушланди
Тошкентда жиноят-қидирув бўлими ходимига пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди.
Фото: Видеодан кадр
“Долзарб 20 кунлик” тадбирлари бошланганидан буён Тошкентда 270 та жиноят фош этилган. 117 та гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ҳолатда 4 килограмм 578 грамм тақиқланган моддалар, 1000 та психотроп дори воситалари аниқланган.
Шу каби ҳолатлардан бирида, Шайхонтоҳур туманида ўз уйида гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётган шахс аниқланган. Бунда фуқаро жиноят-қидирув бўлими тезкор ходимига аниқланган вазият юзасидан чора кўрмаслик учун 10 минг доллар пора таклиф қилган.
Шундан сўнг, тегишли билдирги асосида тезкор тадбир ўтказилиб, фуқаро пулларни пора тариқасида берган вақтида қўлга тушди.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг пора беришни назарда тутувчи моддаси билан жиноят иши очилган.
Мавзуга оид
13:08 / 16.03.2026
Қорақалпоғистонда йўл қуриш лойиҳаси бўйича 10 минг доллар талаб қилган мансабдор ушланди
08:26 / 16.03.2026
Солиқ қарзини кечиктириш эвазига пул сўраган мансабдор фош этилди
08:30 / 12.03.2026
Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига пул талаб қилган мансабдор ушланди
09:12 / 09.03.2026