Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилишича, 18 декабр куни соат 19:30 ларда Шайхонтоҳур туманидаги Абдулла Қодирий кўчасида Spark, Cobalt, Labo ва Tracker-2 русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашган.
Қайд этилишича, ЙТҲ натижасида фуқароларга тан жароҳати етмаган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, бундай вазиятларда ҳайдовчилардан ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, масофани сақлаш ҳамда тезликни йўл ва об-ҳаво шароитига мослаштириш сўралади.














