Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади
Ўзбекистон ва Британия ўртасида Кенг қамровли шерикчилик тўғрисидаги декларация ҳамда Минтақавий ва халқаро боғлиқлик ҳамда инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Британиянинг Ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Дэвид Кэмеронни қабул қилди.
«Суҳбатимиз самарали ва мазмунли бўлиб, барча соҳалар бўйича Ўзбекистон-Британия алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган асосий вазифаларни белгилаш имконини берди», дея маълум қилди Бахтиёр Саидов.
Қайд этилишича, учрашувда иқтисодий муносабатларни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
«Британия томонининг ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан тўғри алоқаларни ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини қадрлаймиз», дейди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.
Ўзбекистон ва Британия ўртасида Кенг қамровли шерикчилик тўғрисидаги декларация ҳамда Минтақавий ва халқаро боғлиқлик ҳамда инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди.
Аввалроқ Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Мўғулистонга сафар қилиши, ташрифларда Британия билан савдо, хавфсизлик ва атроф-муҳит бўйича алоқаларни кенгайтириш мақсадида музокаралар ўтказилиши хабар берилганди.
The Independent хабарига кўра, Кэмерон Марказий Осиё «Британия дуч келаётган энг катта муаммоларнинг марказида» эканлигидан огоҳлантириб, унинг «қийинчилик билан эришилган суверенитетни» қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор чора-тадбирларни эълон қилади.
Бу ташриф – Бирлашган Қироллик ташқи ишлар вазирининг 1997 йилдан кейинги даврдаги Ўзбекистонга биринчи ташрифи ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:19 / 26.11.2024
Британияда дунёдаги энг кекса эркак вафот этди
19:07 / 26.11.2024
Украина армиясига ёлланган британиялик Россияда асирликка тушди
17:39 / 26.11.2024
Bloomberg: Буюк Британия бир неча ҳафта олдин Украинага ўнлаб Storm Shadow ракеталарини етказган
14:17 / 26.11.2024