Иқтисодиёт | 16:50 / 25.02.2021
6942
2 дақиқада ўқилади

26та техник регламент ЕОИИ давлатларида қабул қилинган регламентларга мослаштирилиб, қайта ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида 52та техник регламентлар қабул қилинган бўлиб, шундан 26таси Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларида қабул қилинган регламентларга мослаштирилиб, қайта ишлаб чиқилади.

«Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги департамент бошлиғи Зоиржон Омонов Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларида амалда бўлган техник регламентларни республикада ишлаб чиқиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Мутахассиснинг маълум қилишича, Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида 52та техник регламентлар қабул қилинган бўлиб, шундан 12таси махсус регламентлар ҳисобланади.

«Агар Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатларидаги регламентлар билан таққослайдиган бўлсак, уларда 48та регламент мавжуд. Ҳозирги кунда республикада 26та регламент ЕОИИ давлатларида қабул қилинган регламентларига мослиги солиштириб чиқилиб, уларни қайта ишлаб чиқиш бўйича қарор қабул қилинган», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

«Ўзстандарт» агентлиги вакилининг таъкидлашича, бундан асосий мақсад Ўзбекистон махсулотларини ЕОИИ талабларига мослаштиришдир. Агар техник регламентлар иттифоқ давлатларидаги регламентларга мос келмаса, республика маҳсулотлари ЕОИИ давлатларида рақобатбардошлигини йўқотиб қўяди. Департаментнинг асосий мақсади техник регламентларни кучайтириб, маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва корхоналарда уларни жорий қилиш ҳисобланади.

2020 йил 11 декабр куни бўлиб ўтган Евроосиё иқтисодий иттифоқининг видеоанжуман шаклидаги саммитида Ўзбекистон ва Кубага ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганди.

Бундан аввалроқ, 2021 йилда ЕОИИга аъзо бўлган давлатлар бозорларида тўлақонли иштирок этиш учун миллий техник тартибга солиш меъёрлари, уларнинг талабларига мослаштириш бўйича ишлар жадаллаштирилиши маълум қилинганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти