Нукусдаги темир йўл устида қурилган пиёдалар кўприги талаб даражасидами?
Нукусдаги «Жанга базар» ва «Aлмазар» МФЙлари оралиғидаги темир йўл устида жойлашган кўприк қурилиши 2020 йилнинг ноябр ойида бошланганди. Баландлиги 6,52 метр, узунлиги 59,86 метр, кенглиги 3 метр.
У 2021 йилнинг март ойига келиб фойдаланишга топширилди. Бу ҳақида маҳаллий телевиденияда ҳам хабар берилганди (https://t.me/qaraqalpaqstan_telekanali/464). Қайд этилишича, унинг қурилишига 300 млн сўм ажратилган. Aммо ишлар тўлиқ якунига етказилмаган. Кўприкнинг устки қисми ёпилмаган.
Кўприкдан ўтаётган ўқувчиларнинг сўзларига кўра, кўпчилик ушбу кўприкдан ўтишга қўрқишади. Сабаби темир йўл устидаги кўприк баъзи ҳолатларда қимирлаб туради. Тагидан поезд ўтганда ҳам қимирлаши айтилмоқда.
«Aнави жойларида ёриқлар бор. Кўприк ўртасида катта одам сакраса, қимирлаб кетади. Онам кўприкка чиқманг, темир йўлдан ўтаверинг, жарима солмайди, дейди. Кўприк қимирлаб тургани учун шундай дейди. Aнави катта болалар ҳам қўрққанидан пастдан (темир йўлдан) ўтишади. Бировлар билмайди, шунинг учун кўприкдан ўтишади. Бизлар биламиз. Наврўз байрамидан олдин ҳам кўприк очиқ эди. Тўлиқ ишланмаган. Чала бўлса ҳам бизларни кўприкка чиқариб қўйишди. Кўприкнинг тепаси ёпилиши керак эди. Aна у жойлари тешик бўлиб ётибди, кўрдингизми?» - дейди кўприкдан ўтиб, мактабга қатнаётган ўқувчи қизлар.
Кўпчилик кўприкдан эмас, темир йўлнинг ўзидан кесиб ўтишмоқда. Aммо бунга белгиланган тартибда жарима бор. Кўприкнинг қимирлашидан қўрққан одамлар темир йўлни жарима эвазига кесиб ўтишга ҳам тайёр.
Ундан 22-, 27-, 34-, 41-мактаб ўқувчилари ва 22-,23-кичик туман, «Қўскўл-3» МФЙ аҳли ўтиб қайтишади. Кўприкнинг асосий қисмларида ёриқлар пайдо бўлган. Электр симлар тўлиқ ёпилмаган. Хавфсизлик талаблари тўлиқ таъминланмаган.
Олдинроқ Нукус деҳқон бозори қаршисидаги осма кўприк 2-3 кун ичида ишга тушиши ҳақида хабар берган эдик (https://t.me/kunuzqoraqalpogiston/3006). 28 мартдан бери 10 кун ўтдики, кўприк ҳалиям ишга тушмади.
Мавзуга оид
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
21:05 / 30.09.2024
Юқори тезликдаги ва тезюрар поездларда йўловчи ташиш хизмати тарифлари эркинлаштирилади
18:48 / 28.09.2024
Хитойдан Қирғизистон орқали ўтадиган темир йўлнинг Ўзбекистондаги қисми қачон қурилиши маълум бўлди
10:33 / 08.09.2024