Жамият | 10:47 / 18.07.2019
8177
2 дақиқада ўқилади

Диаграмма: «Оила» маркази тадқиқотида оилавий ажримлар сабаблари аниқланди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан жорий йилнинг 6 ойида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда олиб борилган ўрганишлар натижасида ажрашиш учун ариза берган 878та оиланинг ёзма мурожаатлари қайтариб олинишига эришилди.

Миллий матбуот марказида журналистлар учун ўтказилган анжуманда маълумот берилишича, 13 минг 493та ажрим ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилди ва 21 минг 293 нафар бола ярим етим бўлишдан сақлаб қолинди.

Шунингдек, Республика бўйича 15 минг 102та қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган оила муаммолари таҳлил этилди. 8 минг 458та ночор оилага ёрдам кўрсатиш бўйича «йўл хариталари» ишлаб чиқилиб, шундан 2 минг 670 нафарининг муаммоси ўз ечимини топди.

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директор ўринбосари Дилбар Алимжанованинг таъкидлашича, ҳисобот даврида 18 минг 506 нафар ажрашиш арафасида турганларнинг ажрим ҳолатлари ўрганилди. Оилаларнинг дарз кетишга энг кўп сабаб бўлаётган омиллар сифатида эса қуйидагилар аниқланди:

1. Эр-хотиннинг ўзаро келишмовчилиги (50 фоиз);

2. Оилада қайнона ва қайнота, учинчи шахс арашалуви (17 фоиз);

3. Бефарзандлик (8 фоиз);

4. Хиёнат (6 фоиз);

5. Ичкиликбозлик ва бошқа зарарли одатлар оқибатида (6 фоиз);

6. Моддий таъминот масаласи (4 фоиз);

7. Ички ва ташқи миграция (4 фоиз);

8. Ўзи ва фарзандлари касаллиги туфайли (1 фоиз);

9. Уй-жой масаласи (1 фоиз);

10. Бошқа сабаблар (3 фоиз).

Мавзуга оид