Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент никоҳ шартномаси тузиш афзалликларини тарғиб қилиш кераклиги ҳақида гапирди
Шавкат Мирзиёев ажримларда фарзандлар оғир моддий аҳволга тушишининг олдини олиш учун никоҳ шартномаси тузиш афзалликларини тарғиб қилиш лозимлиги айтди. Шунингдек, президент оила қуриш бу – нафақат ўзи, балки турмуш ўртоғи ва фарзандлари олдидаги катта масъулият эканини ёшларга тушунтириш зарурлигини таъкидлади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ажримларда тарафлар, айниқса, фарзандлар оғир моддий аҳволга тушишининг олдини олиш учун никоҳ шартномаси тузишнинг афзалликларини тарғиб қилиш лозим. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 14 октябрдаги йиғилишда таъкидлади.
Йиғилишда маҳаллалардаги ижтимоий муҳит ва ёшлар тарбияси бўйича ечим топилиши керак бўлган бир қатор масалалар кўрсатиб ўтилди.
Масалан, йил бошидан 32 мингга яқин оила ажрашиб кетгани, 16 минг ота-она алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётгани, оиласи ва болаларини кредит қарзлари билан ташлаб кетиш ҳолатлари учраётгани, яқин қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳларнинг салбий оқибатлари барчани – ҳокимлар, «маҳалла еттилиги», нуронийлар, бутун жамоатчиликни қаттиқ ташвишга солиши кераклиги қайд этилди.
Оила қуриш бу – нафақат ўзи, балки турмуш ўртоғи ва фарзандлари олдидаги катта масъулият эканини ёшларга тушунтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Ажримларда тарафлар, айниқса, фарзандлар оғир моддий аҳволга тушишининг олдини олиш учун никоҳ шартномаси тузишнинг афзалликларини тарғиб қилиш лозимлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
00:21 / 30.11.2025
Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар учун рағбатлар эълон қилинди
17:57 / 19.11.2025
Қайси ҳоким натижа кўрсатса, шу туман кўп маблағ олади — президент
14:48 / 10.11.2025
Эндиликда соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллада ўтказилади
13:40 / 07.11.2025