Спорт | 12:15 / 21.09.2018
9291
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Макгрегор UFC билан янги шартнома имзолади

Фото: Getty Images

Аралаш йўналиш бўйича (MMA) ирландиялик жангчи Конор Макгрегор дунёдаги энг машҳур промоушен - Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, собиқ чемпионнинг ташкилот билан тузган шартномаси олтита жангга мўлжалланган. Улар орасида россиялик Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг ҳам бор. Шартноманинг молиявий шартлари ошкор қилинмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макгрегор: Нурмагомедов майда каламуш экани, уни бир раундда синдиришини маълум қилганди.

Бунга жавобан Нурмагомедов Макгрегорни «пачақлаб ташлаш»га ваъда берди.

Нурмагомедов ва Макгрегор ўртасидаги жанг 6 октябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид