Жамият | 01:51 / 06.05.2018
89305
2 дақиқада ўқилади

«​Зўрлади, ўлдирди, бўғди». ​Биз қандай ахборот истеъмол қиляпмиз?

Kun.uz сайтида эълон қилинган «Оқ ва қора» кўрсатувининг навбатдаги сони тайёрланди. Кўрсатувнинг бу галги сонида мустақил терролог-аналитик Саид-Абдулазиз Юсупов жамиятда кўзга кўринмай ривожланиб бораётган, айни пайтда ўта долзарб бўлган мавзуга мурожаат қилмоқда. Муаллиф ёшларнинг жиноятчиликка қўл уриши, ижтимоий бефарқликнинг ортиб боришига сабаб бўлаётган омилларни санаб ўтади.

«Ёшларнинг маънавий даражасини юксалтиришда, албатта, давлат қўлидан ишни бажаряпти. Бугун ёшларимиз орасида жиноятчиликка қўл ураётган, нотўғри ақидапарастликка кириб кетаётганлар мавжуд. Ва бу - реал ижтимоий ҳолатда юзага келмоқда. Буни юзага келтираётган омиллардан бири эса ОАВ, уларнинг ёшлар онгига, қалбига таъсир масаласи ҳам келиб чиқади», – дейди Саид-Абдулазиз Юсупов.

Мавзуга оид: Буюк келажакнинг изтироблари бугун чекилади

«​Хўш, бугун Ўзбекистон келажаги бўлган Ўзбекистон ёшларининг маънавиятини оширишда оммавий ахборот воситалари, айниқса оммавий медиа соҳасидаги хусусий сектор маънавий юксалишга ўз улушини қўшяптими? Ёки тамомила аксини бажармоқдами? Бугун, яна битта катта муаммолардан биттаси - ҳар куни радиода, телевидениеда, интернет сайтларда жиноятлар ҳақидаги маълумотларнинг кўпайиб кетаётгани - мени шахсан ташвишга соляпти»​, – сўзларида давом этади таҳлилчи.

Сабаби шундаки, ҳар куни интернет сайтларда камида 2-3та қотиллик, оғир жиноятлар ҳақида хабар пайдо бўлади. Салбий информациянинг ахборот маконида кўпайиши хавфлими? Ёшларнинг бефарқлиги, ижтимоий ожизлиги ортида янгиликларнинг сараланмагани, салбий информациялар ортидан қувиш турадими?

Тайёрлаган:  Алишер Рузиохунов

Мавзуга оид