Ўзбекистон | 14:35 / 02.12.2019
8156
2 дақиқада ўқилади

Хива турк дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилинди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистондаги Хива тарихий шаҳри 2020 йили турк дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилинди. ТУРКСЎЙнинг Ўш шаҳридаги доимий кенгаши 37-йиғилишида тегишли қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Йиғилишда сўзга чиққан Қирғизистон маданият, ахборот ва туризм вазири Азамат Жаманкулов ушбу қарор бир овоздан қабул қилинганини таъкидлади. 

Йиғилишда ТУРКСЎЙ бош котиби Дюсен Касеинов, Озарбойжон маданият вазири ўринбосари Рафиг Байрамов, Қозоғистон маданият вазири ўринбосари Нуркиса Дауешов, Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари Нодир Алпарслон, Туркманистон маданият вазири ўринбосари Гурбанмурод Мирадалиев, шунингдек, Шимолий Кипр турк республикаси таълим ва маданият вазири Нозим Човушўғли иштирок этди.

Турк дунёси маданий пойтахти сифатида ҳар йили Туркий тилли давлатлар шаҳарларидан бири танлаб олинади. 2019 йилда бу мақомга Қирғизистоннинг Ўш шаҳри эгалик қилмоқда.  2012 йилда Остона шаҳри биринчи Турк дунёси маданий пойтахти бўлган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид