Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Контракт тўлови учун ўтказиладиган иш ҳақига солиқ имтиёзи энди талабанинг турмуш ўртоғига ҳам қўлланилади
Фото: KUN.UZ
Контракт тўлови учун ўтказиладиган иш ҳақига солиқ имтиёзи эндиликда талабанинг турмуш ўртоғига ҳам қўлланиладиган бўлди.
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида талабаларнинг ОТМ контрактларига ўтказиладиган иш ҳақига оид имтиёз сақлаб қолинди. Шунингдек, мазкур имтиёз қўлланиладиган шахслар доираси кенгайтирилиб, унга талабанинг турмуш ўртоғи (эр ёки хотин) ҳам киритилган.
Эски таҳрирдаги Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-бандига кўра, фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммалари даромад солиғидан озод қилинар эди.
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун йўналтириладиган солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига солиқ солинмайди.
Мавзуга оид
20:59 / 22.08.2025
Олийгоҳ ва лицейларда дарслар қачон бошланиши маълум қилинди
18:02 / 17.04.2024
Хусусий олий таълим: тижорий манфаат ва сифатли таълим мувозанати қандай топилади?
18:22 / 29.06.2021
1 июлдан тадбиркорларга қандай имтиёзлар берилади?
11:02 / 19.04.2021