Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга смартфон ва ноутбуклар импортининг янгича канали очилади
Президент қарори билан, хориждан смартфонлар, ноутбук ва планшетлар импорти бўйича янги имконият яратиляпти. Бунда махсус лицензияга эга маркетплейслар бонд омборларини очиб, импорт товарларни бож ва ҚҚС тўламасдан олиб кирган ҳолда у ерга жойлаштиради, жисмоний шахслар эса бу товарларни 5 фоизлик ягона божхона тўловини тўлаган ҳолда шахсий эҳтиёжи учун харид қилиши мумкин бўлади.
Фото: Penpak Ngamsathain / Getty Images
Электрон тижорат соҳасига оид президент қарори қабул қилинди.
2026 йил 1 июлдан 2028 йил июлга қадар ҳуқуқий эксперимент тариқасида резидентлар ва норезидентлар томонидан жисмоний шахсларнинг шахсий эҳтиёжлари учун мўлжалланган товарларни махсус электрон савдо платформалари орқали чакана сотиш учун уларни вақтинча сақлашга мўлжалланган янги турдаги эркин омбор – бонд омборлари ташкил этишга рухсат этилди.
Эксперимент доирасида:
- бонд омбори эркин омбор фаолиятини лицензиялаш тартиби асосида ташкил этилади;
- бонд омборидан товарларни сотиш Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан юритиладиган Махсус электрон савдо платформалари реестрига киритилган махсус электрон савдо платформаси орқали амалга оширилади;
- бонд омборига товарлар эркин омбор божхона режимига мувофиқ жойлаштирилади ҳамда ушбу товарларни жисмоний шахсларнинг шахсий эҳтиёжи учун чакана сотишга рухсат берилади;
- бонд омборидан жисмоний шахсларнинг шахсий эҳтиёжи учун сотиладиган товарлар жўнатмалар декларацияси асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади;
- бонд омборига жойлаштирилган товарларни жўнатмалар декларацияси асосида жисмоний шахсларга чиқаришда мувофиқликни баҳолаш, санитария ва ветеринария назорати чоралари қўлланмайди; бунда товарларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш, санитария ва ветеринария соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш бўйича жавобгарлик бонд омборлари операторлари зиммасига юкланади;
- республика ҳудудидан бонд омборига махсус электрон савдо платформалари орқали чакана сотиш учун мўлжалланган товарларни жойлаштиришга рухсат этилмайди (бундан республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун мўлжалланган товарлар мустасно).
Бонд омборларидан товарларни махсус электрон савдо платформалари орқали жисмоний шахсларга сотишда алоҳида бож тарифлари амал қилади.
Хусусан, қуйидаги товарлар жўнатмалар декларацияси асосида жисмоний шахсларга чиқарилганда божсиз олиб кириш нормалари татбиқ этилмаган ҳолда амалдаги божхона тўловлари ўрнига уларнинг сотиш қийматидан 5 фоиз ягона божхона тўлови ундирилади:

Қуйидаги товарлар жўнатмалар декларацияси асосида жисмоний шахсларга чиқарилганда божсиз олиб кириш нормалари татбиқ этилмаган ҳолда уларнинг сотиш қийматидан ҚҚС ва 3 фоиз божхона божи ундирилади:



Юқорида келтирилган иккита рўйхатдаги товарларни республика ҳудудида жисмоний шахсларга реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод қилинади.
Юқорида келтирилган иккита рўйхатдаги товарларни сотиш вақтида уларнинг сотиш қиймати декларациялаш вақтидаги божхона қийматидан паст бўлганда, ягона божхона тўлови ёки божхона божи ва ҚҚС божхона қиймати миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Юқорида келтирилган иккита рўйхатга киритилмаган бошқа турдаги товарлар жисмоний шахсларнинг шахсий эҳтиёжи учун сотилганда, товарларнинг божсиз олиб кириш нормаси қўлланмаган ҳолда амалдаги умумбелгиланган божхона тўловлари ундирилади.
Бонд омборига олиб кирилиб, республика ҳудудида жисмоний шахсларга чакана сотилган товарлар бўйича харидор томонидан тўланган ҚҚС суммаси уларни бюджетга ўтказиб берувчи шахсда ҳисобга олинмайди.
Масъул идоралар жисмоний шахсларга сотилган товарларнинг кейинчалик қайта сотилиши ҳолатларини аниқлаш мақсадида уларнинг айланмаси устидан доимий мониторингни йўлга қўяди.
Товарларни тижорат мақсадларида қайта сотиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, божхона тўловлари умумбелгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилиб, ундирилади.
Мавзуга оид
09:09 / 14.04.2026
Ўзбекистонда электрон тижорат учун бонд омборлари ташкил этилади
19:21 / 09.04.2026
Президент бонд омборларни кўпайтириш бўйича топшириқ берди
22:37 / 29.03.2026
Xiaomi янги арзон смартфонини тақдим этди
20:49 / 25.03.2026