Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақобат қўмитаси электрон тижорат билан шуғулланувчи компанияларда қоидабузарликларни аниқлади
Рақобат қўмитаси томонидан электрон тижоратнинг оммавий оферта шартномаларида 45 та ҳолатда аниқланган камчиликлар қонун талабларига мувофиқлаштирилди.
Электрон тижорат бозори иштирокчилари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар талаб даражасида эмаслиги юзасидан тушган мурожаатлар асосида ўрганишларни ўтказди, дея хабар берди Рақобат қўмитаси ахборот хизмати.
Қайд этилишича, электрон тижорат ва масофадан туриб (онлайн) маҳсулот сотувчи веб-сайтлар ҳамда оммавий оферта шартлари таҳлил қилинганда қуйидаги ҳолатлар аниқланган:
- 26 та ҳолатда - Uzum Tezkor оферта шартномаси (15 та банд, 117 та кичик бандлардан иборат);
- 18 та ҳолатда - Bee Market («Unitel» МЧЖ) оферта шартномаси (18 та банд, 73 та кичик бандлардан иборат);
- Orzon.uz вa BROSTORE оферта шартномаси мавжуд эмас;
- Seide International ХК МЧЖ оммавий оферталари давлат тилида берилмаган.
Ўрганишларда электрон савдоларда нуқсонли товарни алмаштириш ёки пулини қайтариб бермаслик, истеъмолчига тўлиқ, ишончли маълумотлар тақдим этмаслик ва етказиб бериш муддатлари бузилиши ҳамда шартномаларнинг давлат тилида тақдим этилмаслиги каби қонунбузилиш ҳолатлари мавжудлиги аниқланган.
«Қўмита томонидан мазкур электрон савдо дўконларига камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилган ҳамда сўров хатлари юборилган. Бугунги кунда оммавий оферталар қонунчилик талабларига мослаштирилиши таъминланди», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
19:35 / 24.06.2026
Рақобат қўмитаси дори рекламаларидаги чалғитувчи иборалардан огоҳлантирди
00:05 / 21.06.2026
Рақобат қўмитаси 8 та илмий-амалий тиббиёт марказига нархларни мақбуллаштириш бўйича кўрсатма берди
10:00 / 16.06.2026
Ёқилғи нархи ошди, аммо бу асоссиз тарифлар учун баҳона эмас — Рақобат қўмитаси
09:01 / 02.06.2026