Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда Аё-София масжиди реставрация қилинади
Тарихий обида охирги марта 1848-1850 йилларда кенг қамровли реставрация қилинган.
Фото: Anadolu Agency
Туркия ҳукумати Истанбулдаги Аё-София масжидини реставрация қилишни режалаштирмоқда. У собиқ патриархал православ черкови бўлиб, олдин Авлиё София номи билан аталган.
«Яқин кунларда режалар, кўринишлар ва чизмалар тайёр бўлади. Ушбу ишлар тугаллангандан сўнг дарҳол ҳақиқий кенг қамровли реставрация бошланади», деди масжидни тиклаш бўйича тузилган Илмий кенгаш аъзоси, меъмор Эҳсон Сори.
Унинг таъкидлашича, бу ишлар учун масжиднинг «рақамли эгизаки» махсус тайёрланган. Унинг сўзларига кўра, реставрация жараёни кўп вақтни олади, Аё-Софиянинг ҳар бир детали бўйича маслаҳатлашув олиб борилади.
Эҳсон Сорининг таъкидлашича, расмийлар реставрация учун аллақачон тендер эълон қилган. Шу билан бирга, реставрация даврида масжид ибодат қилувчилар ва сайёҳлар учун очиқ бўлади.
Аё-Софиянинг ёши 1486 йил бўлиб, охирги марта 1848-1850 йилларда кенг қамровли реставрация қилинган. 1453 йилда Константинопол қўлга киритилгач, черков масжидга айлантирилди. 1935 йилда у музей мақомини олди ва 2020 йилда яна масжидга айланди.
Мавзуга оид
13:45 / 24.12.2025
Туркия капитали иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми Тошкент ҳиссасига тўғри келди
08:45 / 24.12.2025
Туркияда Ливия армияси бош штаби бошлиғи авиаҳалокат қурбонига айланди
13:00 / 23.12.2025
Ўзбекистон ва Туркия мева-сабзавот савдосидаги чекловларни юмшатишни муҳокама қилди
22:47 / 21.12.2025