Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркия мева-сабзавот савдосидаги чекловларни юмшатишни муҳокама қилди
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Илҳом Ҳайдаров Туркия савдо вазири ўринбосари Мустафа Тузжу билан учрашув ўтказди. Музокараларда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг жорий ҳолати, имтиёзли савдо битими доирасидаги товарлар рўйхатини кенгайтириш, шунингдек мева-сабзавот савдосига оид айрим чекловларни юмшатиш масалалари муҳокама қилинди.
Фото: "Дунё" АА
Маълум қилинишича, 2025 йилнинг 10 ойи якуни бўйича икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси 2,4 миллиард долларни ташкил этган. Томонлар келгуси икки йил ичида ушбу кўрсаткични 5 миллиард долларга етказиш мақсадини белгилаб олган.
Учрашувда маҳаллий экспортчи корхоналар дуч келаётган тариф ва нотариф тўсиқларга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, электротехника, тўқимачилик ҳамда кабел-ўтказгич маҳсулотларига нисбатан жорий этилган қўшимча импорт божларини пасайтириш, шунингдек айрим турдаги мева-сабзавот импортига ўрнатилган чекловларни бекор қилиш масалалари кўтарилди.
Музокаралар якунида томонлар савдо бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини янада фаоллаштириш ва унинг навбатдаги йиғилишини 2026 йилнинг биринчи чорагида ўтказиш бўйича келишувга эришди.
Мавзуга оид
22:47 / 21.12.2025
Туркияда оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
23:06 / 19.12.2025
Туркия мамлакат ҳудудига Россия дрони қулаганини маълум қилди
10:13 / 17.12.2025
Туркияда яшириниб юрган шахс ушланиб, Ўзбекистонга қайтарилди
19:09 / 16.12.2025