Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия капитали иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми Тошкент ҳиссасига тўғри келди
2025 йил 1 декабр ҳолатига Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокида 2 109 та корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг катта қисми Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 декабр ҳолатига Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокидаги корхоналар сони 2 109 тани ташкил этган.
Қайд этилишича, ушбу корхоналарнинг 487 таси қўшма, 1 622 таси эса хорижий корхона ҳисобланади.
Ҳудудлар кесимида энг катта улуш Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, бу ерда 1 292 та Туркия капитали иштирокидаги корхона фаолият юритмоқда. Тошкент вилоятида эса улар сони 288 тани ташкил этган.
Қолган ҳудудларда кўрсаткичлар қуйидагича қайд этилган: Самарқанд — 111 та, Фарғона — 70 та, Андижон — 57 та, Жиззах — 55 та, Бухоро — 44 та, Наманган — 42 та, Хоразм — 31 та, Навоий — 30 та, Сурхондарё — 30 та, Сирдарё — 22 та, Қашқадарё — 19 та, Қорақалпоғистон — 18 та.
Умуман олганда, Туркия капитали иштирокидаги корхоналар географиясида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти етакчи ўринни эгалламоқда, бу эса турк сармояси, асосан, йирик бозор ва инфратузилма имкониятлари юқори бўлган ҳудудларда жамланаётганини кўрсатади.
Мавзуга оид
09:16
Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида энг кўп корхона қайси давлатларга тегишли?
11:32 / 24.03.2026
Ўзбекистон экспорти 35 йилда қарийб 19 баробарга ошди
13:44 / 23.03.2026
2 ойда Ўзбекистонга келган туристлар сони қарийб 1,8 млнга етди
08:22 / 23.03.2026