Жаҳон | 12:42 / 21.05.2019
4243
1 дақиқада ўқилади

Непаллик шерпа Эверестга 24 марта кўтарилиб, жаҳон рекордини янгилади

Фото: Seven Summit Treks

Непаллик шерпа Ками Рита дунёдаги энг баланд чўққи - Эверест тоғини (8848 метр) - 24 марта забт этиб, янги жаҳон рекорди ўрнатди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда.

Унинг маълумотларига қараганда, 49 ёшли альпинист шу тарзда 15 май кунги ўз рекордини янгилади. 1994 йилда у бу тоққа биринчи марта чиқди ва сўнгги 25 йил ичида Эверестга 24 марта кўтарилди, дея таъкидлайди телеканал.

Шерпанинг ўзи ҳаётида дунёдаги энг мураккаб ва хавфли чўққиларнинг аксариятини, шу жумладан, Канченжунга (8586 м), Чо-Ой (8188 м), Лҳотзе (8156) ва бошқаларни забт этганини айтди.

Энг юксак чўққига биринчи марта кўтарилиш 1953 йил 29 майда шерпа Тэнцинг Норгэй ва янги зеландиялик Эдмунд Ҳиллари томонидан амалга оширилган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид