Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Непал ва Ҳиндистонда кучли ёғингарчилик ўнлаб кишилар ҳаётига зомин бўлди
Ҳимолой тоғларининг тоғли ҳудудларидаги кучли ёмғирлар кўчкилар ва дарёлар тошқинига сабаб бўлди. Қутқарувчилар етиб бориш қийин бўлган қишлоқларга пиёда, вертолёт ва моторли қайиқда борди.
Фото: AP
Непал ва қўшни Ҳиндистонда кучли ёғингарчилик ҳамда кўчки ва тошқинлар 60 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Непалнинг табиий офатларни бошқариш миллий бошқармаси вакили Шанти Махатнинг 5 октябр, якшанба куни AFP'га маълум қилишича, табиий офатлар оқибатида камида 43 киши ҳалок бўлган.
Улардан 37 нафари мамлакат шарқидаги Илам туманида ҳалок бўлган. Яна беш нафари бедарак йўқолган. Reuters агентлигининг хабар беришича, Непалда камида 47 киши ҳалок бўлган. Агентлик маълумотларига кўра, тоғли Илам туманидаги бир қанча қишлоқларни кўчкилар ювиб кетган.
Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатидаги Даржилинг туманида ҳам кучли ёмғир сув тошқинлари ва кўчкиларга сабаб бўлиб, уйлар ва инфратузилмани вайрон қилган. Оқибатда 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, деди Ҳиндистон парламенти юқори палатаси депутати Харш Вардхан Шрингла AFP'га.
Бош вазир Нарендра Моди «одамлар ҳалок бўлганидан чуқур қайғуда» эканини айтди. «Даржилинг ва унинг атрофидаги вазият кучли ёмғир ва кўчкилар ортидан диққат билан кузатилмоқда», — деб ёзди Моди ижтимоий тармоқда.
3 октябр куни Ҳимолой минтақасида кучли муссон ёмғирлари кузатилди. Икки кундан сўнг қутқарувчилар бориш қийин бўлган тоғли ҳудуддаги чекка қишлоқларга етиб борди. Баъзи йўллар вайрон бўлганлиги сабабли, қутқарувчилар жабрланган ҳудудларга пиёда боришга мажбур бўлди, дейилади хабарда. Қутқарув операциясига вертолётлар ва моторли қайиқлар ҳам жалб қилинган. Кўчкилар автомобил йўлларини тўсиб қўйган ва бошқа нарсалар қаторида ҳаво қатновини тўхтатган. Дарёлар қирғоқларидан тошиб кетди, жумладан Непал пойтахти Катмандуда.
Мавзуга оид
15:26 / 04.02.2026
Кремл: Ҳиндистон Россия нефтини харид қилишдан воз кечгани ҳақида хабар бермади
12:04 / 03.02.2026
Трамп: Ҳиндистон Россиядан нефт харид қилишни тўхтатишга рози бўлди
22:57 / 02.02.2026
Трамп Россия нефтидан воз кечиш эвазига Ҳиндистон учун божларни пасайтирди
13:13 / 02.02.2026