Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Профессионал таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бошланди
Бугун, 20 июлдан профессионал таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бошланди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар берди.
Фото: Kun.uz
Касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумларда (Адлия вазирлиги юридик техникумларидан ташқари) ўқишни кўчириш юзасидан аризалар 20 июлдан 10 августга қадар қабул қилинади.
Ўқишини кўчириш истагида бўлганлар таълим муассасасида ташкил этилган ишчи гуруҳга қуйидагилардан иборат ҳужжатлар йиғма жилдини тақдим этади:
- ариза (ўқувчи ёки вояга етмаган бўлса унинг ота-онаси томонидан);
- профессионал таълим муассасаси томонидан берилган академик маълумотнома;
- ўқувчининг курсдан курсга ўтганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
- ўқувчининг паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ҳамда ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) доимий яшаш жойи кўрсатилган паспорти нусхаси.
Мавзуга оид
09:39 / 31.12.2025
Нодавлат мактабларда ўқийдиганлар улуши 3 баравар оширилади
09:33 / 31.12.2025
Ҳар йили 600 нафар чет эллик “тил эгаси” бўлган мутахассис таълимга жалб этилади
10:44 / 27.12.2025
Қирғизистонда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг ойлиги 2 баравар оширилади
21:54 / 25.12.2025