Ўзбекистон | 15:46 / 08.12.2018
18789
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонида улкан байроқ ҳилпирай бошлади

7 декабрь куни тунда Самарқанд шаҳрининг Кўксарой майдони узра ўрнатилган улкан флагштокда Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи ҳилпирай бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишлаб ўрнатилган мазкур улкан флагшток самарқандликларга ўзига хос байрам совғаси бўлди.

Флагштокнинг баландлиги 60 метрни ташкил этади. Унга илиш учун махсус тайёрланган байроқнинг эни 20 метр, бўйи 10 метрга тенг.

Эслатиб ўтамиз, бундай улкан байроқлар барча вилоят марказларида ҳамда шаҳарларда бирин-кетин ўрнатиб келинмоқда. Шундай байроқлар пойтахтимиз Тошкент шаҳрида, Урганчда, Навоийда ва Олмалиқда ўрнатилган. Флагштокларнинг энг баланди Урганчдагиси ҳисобланади. Унинг узунлиги 66 метрни ташкил этади. Тошкент шаҳридаги «Халқлар дўстлиги» майдонида ўрнатилган флагштокнинг баландлиги 65 метрга тенг.

Ўз мухбиримиз.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Шокиржонов

Мавзуга оид