Жамият | 11:45 / 23.08.2018
10515
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкент ва Фарғонада бепул «Малайзияда таълим» кўргазмаси ўтказилади

«Малайзияда таълим» бепул кўргазмаси Тошкент шаҳрида 24- ва 25- август, Фарғона шаҳрида 26 августда  ташкил этилади. Тошкентдаги кўргазма Ёшлар ижодиёт саройида, Фарғонадагиси эса – Ёшлар иттифоқи биносида ўтказилади. Тадбир ташкилотчилари JaziraTour  ва EduAction компаниялари.

Тадбир соат 10-00 да бошланиб, кун бўйи соат 18-00 га қадар давом этади. Тадбирга ташриф буюрганлар учун Малайзияда таълим олиш дастурлари, ушбу ажойиб ўлкада олий маълумотни олиш ютуқлари ҳамда мавжуд университет ва факультетлар ҳақида маълумотлар берилади. Бундан ташқари, кўргазмага ташриф буюрганлар экспертлар ҳамда студентлар билан мулоқот қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари, тажриба алмашишлари мумкин бўлади.

Кўргазмага ташриф буюрувчилар расмий сайтда рўйхатдан ўтса, компаниянинг кейинги хизматларига 70% чегирмани қўлга киритиши мумкин бўлади. Иштирокчи анкетасини мана бу ерда тўлдириш мумкин бўлади.

Кўргазма ҳақидаги батафсил маълумотни сайтимиздан олиш мумкин: http://edu-expo.uz.

Маълумот учун телефон: +99895 1458686, +99895 1944422

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид