Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туроператорларга Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган ҳар бир сайёҳ учун субсидия берилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Умра плюс” зиёрат туризми дастурини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2026-2027 йилларда Малайзия ва Индонезиядан "зиёрат туризми" “зиёрат туризми” йўналишида сайёҳлар оқимини 100 минг нафарга етказиш бўйича "йўл харитаси" тасдиқланди.
Қарорда белгиланишича, 2026 йил якунига қадар Туризм қўмитаси томонидан Малайзия ва Индонезиядан “Умра плюс” зиёрат туризми дастури асосида сайёҳларни жалб қилаётган туроператорларга ҳар бир сайёҳ учун 100 АҚШ доллари миқдорида субсидия ажратилади.
Малайзиялик ва индонезиялик саёҳатчиларнинг Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити байрамларини Ўзбекистонда ўтказиши юзасидан чоралар кўрилади. Малайзия ва Индонезияда “Имом Бухорий изидан” ва “Рамазонни Ўзбекистонда ўтказ” тематик туризм тарғиботи кампаниялари ташкил этилади. Малайзиянинг мусулмон аҳолиси кўп бўлган ҳудудларида зиёрат туризми бўйича алоҳида роадшоулар ташкил этилади.
“Умра плюс” зиёрат туризми дастури доирасида Тошкент шаҳри ва Самарқанд, Бухоро вилоятларидаги объектларни ўз ичига олган туризм машрутлари ишлаб чиқилади.
Транспорт вазирлиги ТИВ ва Туризм қўмитаси билан биргарликда 2 ҳафта муддатда дастур учун маҳаллий ёки хорижой авиакомпаниянинг 10 та авиабортини, шу жумладан ижарага олиш орқали жалб қилишни таъминлайди. Шунингдек, Куала Лумпур—Самарқанд—Куала Лумпур ва Куала Лумпур—Бухоро—Жидда— Куала Лумпур ҳамда Жакарта—Самарқанд—Жидда—Жакарта ва Жакарта—Бухоро—Жидда—Жакарта туристик маршрутлари бўйлаб авиқатновларни рақобатдош нархларда ишлаб чиқилишини ҳамда дастурда иштирок этувчи туркомпанияларга тақдим этилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
12:05 / 30.06.2026
“Улар тирик, 2030 йилда озод этилиши кутиляпти” — ТИВ Малайзияда ўлимга ҳукм қилинган уч ўзбекистонлик ҳақида
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
11:29 / 27.06.2026
TikTok ва YouTube Индонезияда 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунтини ўчирди
11:00 / 10.06.2026