Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокараларни олқишлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Фото: Президент матбуот хизмати
4 апрел куни Самарқандда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммитини кириш сўзи билан очиб берди.
Президент ўз нутқи аввалида йиғилиш олдиндан айтиб бўлмайдиган глобал жараёнлар шароитида ўтаётганини таъкидлади.
«Бизнинг учрашувимиз жадал ва олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган глобал жараёнлар шароитида ўтмоқда.
Биз геосиёсий зиддиятлар, хавфсизлик муаммолари, йирик минтақавий можароларнинг ҳамда барқарор тараққиётга нисбатан ижтимоий ва иқтисодий таҳдидларнинг кучайишига гувоҳ бўлмоқдамиз.
Аёнки, ҳеч бир минтақа кенг халқаро ҳамкорликсиз бу қадар мураккаб масалаларни мустақил ҳолда ҳал этишга қодир эмас.
Шу муносабат билан таъкидлашни истардимки, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи анъанавий шериклар бўлиб, ўзаро яқин ҳамкорлик учун талаб фақат ўсиб бормоқда. Биз ҳам Европа томони каби халқаро ҳуқуқнинг тамойил ва меъёрларига содиқлигимизни билдирамиз.
Украина атрофидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокаралар жараёнлари бошланганини олқишлаймиз ва тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Олдинда жуда мураккаб ва ечими осон бўлмаган масалалар турганини тушунамиз.
Бироқ дипломатик саъй-ҳаракатлар ва сиёсий қарорлар қабул қилишдан бошқа муқобил йўлни биз кўрмаяпмиз», деди Ўзбекистон раҳбари.
Мавзуга оид
13:45
Кипр: Украина ЕИ Кенгашига раислик даврида устувор йўналиш бўлади
09:21
ОАВ: Лондон Украинага РФнинг 9 млрд евролик активларини топширишга тайёр
23:21 / 04.12.2025
Украина аҳолиси 42 миллиондан 36 миллионгача камайди – ОАВ
23:00 / 04.12.2025