Тиббий ниқобсиз юрган фуқаролар шу пайтгача камида 279 млрд сўмдан зиёд жарима тўлашган
Kun.uz манбасининг маълум қилишича, Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланиши ортидан жорий этилган карантин чекловлари даврида 1 млн 139 минг 872 нафар шахс тиббий ниқоб тақмагани учун жарима тўлаган.

Ҳудудлар кесимида бу борада энг кўп қоидабузарлик Тошкент вилояти (215764 та), Тошкент шаҳри (163383 та) Самарқанд (109205 та) ва Фарғона (161879 та) вилоятларида кузатилган. Энг кам кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикаси (30534 та), Хоразм (29209 та) ва Навоий (22346 та) вилоятларида қайд этилган.
Тиббий ниқоб тақмагани учун 2020 йил 16 мартдан 2021 йил 18 июлгача Қашқадарёда – 80833, Наманганда – 79270, Сурхондарёда – 58807, Андижонда – 56544, Сирдарёда – 50748, Бухорода – 42948, Жиззахда – 38402 нафар шахс жарима тўлаган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш)га кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача (245 минг сўмдан 1 млн 225 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Тиббий ниқоб тақмагани учун маъмурий жавобгарликка тортилган ўзбекистонликлар тўлаган жарималар миқдори маълум эмас. 1 млн 139 минг 872 нафар кишининг барчаси базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жаримага тортилган, деб тахмин қилсак, тўланган жами жарима суммаси энг камида 279 млрд 268 млн 640 минг сўмни ташкил этади. Айрим ҳуқуқбузарлар базавий ҳисоблаш миқдорининг икки ёки ундан юқори баравари миқдорида жавобгарликка тортилганини инобатга олсак, жами жарима миқдори анча юқори бўлиши мумкин.
Аввалроқ, пандемия даврида карантин қоидаларига амал қилмагани учун 1 млн 163 минг 27 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилгани маълум қилинганди.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бўстонлиқда зиплайн учган фуқаро тўсиққа урилди
Ўзбекистон | 19:33
-
Доғистондаги отишмада уч полициячи ҳалок бўлди
Жаҳон | 19:05
-
Pepsi ва Lipton Ice Tea халқаро Brand Awards International 2024 мукофотига сазовор бўлишди
Ўзбекистон | 19:00
-
Самарқандда аёл 7 ойлик чақалоғини кўчага ташлаб кетди
Ўзбекистон | 18:54
Мавзуга оид

19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди

17:25 / 02.04.2025
Автобусда йўл ҳақини тўламаганларга рейд бошланди, 56 киши жаримага тортилди

14:56 / 01.04.2025
Чустда ёрдамчисини калтаклаган суд раиси жаримага тортилди

15:50 / 27.03.2025