2025 йилда туман ва шаҳарлар бюджетлари 1,5 баробарга ошади
Келаси йилдан бошлаб ер солиғи, мол-мулк солиғи ва айланма солиқлари тўлиқ, даромад солиғининг эса камида 50 фоизи туман ва шаҳарнинг ўзида қолиши режалаштирилган. Президент бу пулларнинг оқилона сарфланишида маҳаллий кенгашларнинг фаоллиги муҳимлигини айтди.
Ўзбекистонда илк бор маҳаллий кенгашлар ҳокимларни лавозимга тасдиқлашда уларнинг ҳудудни ривожлантиришга оид дастурларини кўриб чиқиб, маъқуллади. Президент Шавкат Мирзиёев янги таркибдаги Сенатнинг илк мажлисида шу ҳақда сўз юритди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, депутатлар бу дастурлардаги вазифалар ижроси бўйича депутатлик ва кенгаш назоратини амалга оширишда фаол ва ташаббускор бўлиши керак, халқ улардан шуни кутмоқда.
2025 йилдан ер, мол-мулк ва айланма солиқларини тўлиқ, даромад солиғининг эса камида 50 фоизини туман ва шаҳарнинг ўзида қолдириш режалаштирилган.
Натижада 2025 йилда туман ва шаҳарлар бюджетлари даромади 9,4 трлн сўмга ёки 47 фоизга ошади. Яъни маҳаллий кенгашларнинг ушбу соҳадаги роли ортади.
Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, бу ислоҳотлар туман ва шаҳарлар ўз ҳудудидаги муаммоларни мустақил ҳал этиш имкониятини тубдан оширади. Бундан ташқари, кенгашлардан яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қийнаётган масалалар ечими бўйича асосли ташаббусларни илгари суришни ҳам тақозо этади.
Сенат эса бу йўналишларда маҳаллий кенгашлар фаолиятини тизимли таҳлил қилиб, уларга кўмаклашиб бориши зарур, деди президент.
Мавзуга оид
20:59 / 26.11.2024
Президентга транспорт соҳасидаги трансформация жараёнлари тақдим этилди
20:54 / 26.11.2024
Давлат бюджетининг 9 ойлик ижроси. Дефицит – 36 трлн сўм
19:05 / 26.11.2024
Наманганда флюорит тошини қайта ишлаш йўлга қўйилиши мумкин
18:33 / 26.11.2024