Ўзбекистон | 10:22 / 20.11.2020
27460
1 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура Кадрлар бошқармаси бошлиғи тайинланди

Ўзбекистон бош прокурорининг буйруғига асосан Бош прокуратура Кадрлар бошқармаси бошлиғи тайинланди.

Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабарига кўра, Алижон Абдуллаев Бош прокуратура Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.

А. Абдуллаев 1953 йилда Фарғона вилоятида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1977 йилда собиқ иттифоқ Давлат хавфсизлиги қўмитаси олий курсларини тамомлаган. 

А. Абдуллаев тайинловга қадар Давлат хавфсизлик хизматининг масъул лавозимларида ишлаган. 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид