Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги ҳисоблагичларни ўрнатиш режалаштирилган муддатдан бир йил олдин якунланади
Иллюстратив фото
Президентнинг 9.07.2019 йилдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5761-сон фармони эълон қилинди.
Norma’нинг ёзишича, 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб табиий газ ва электр энергиясини сотишдан тушадиган маблағлардан Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар 10%дан 5%га камайтирилади.
Мувозанат учун харажатлар қисқартирилади – прокурор ходимлари бир қисмининг таъминоти келаси йилдан Жамғармадан Давлат бюджетига, 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган йилдан йилга ўтувчи ва янги лойиҳаларни бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш киритилади.
Жорий йилда Жамғарма камида 2,5 млн Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига (АСКУЭ) уланган ҳисоблагичлар ўрнатишга ва 2020 йил охирига қадар 100% истеъмолчиларни қамраб олишга қўшимча равишда 100 млрд сўм ажратади.
Шу тариқа, АСКУЭни бутун мамлакат бўйича жорий этишни аввалбошдан режалаштирилган муддатдан бир йил олдин якунлашмоқчи.
Ҳужжат 10.07.2019 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
08:53 / 24.12.2025
Паспорт назоратида божхонага хабардор қилиш тартиби жорий этилади
08:48 / 24.12.2025
Сертификатлашда енгиллик: 2026 йилдан айрим мажбурий талаблар бекор қилинади
11:48 / 25.11.2025