«Ўзбекнефтгаз»: мамлакатда АЭС қурилиши газ захираларининг камайиши билан боғлиқ эмас
«Ўзбекнефтгаз» АЖ маъмурияти Ўзбекистонда атом электр станциясининг қурилиши мамлакатда газ захираларининг камайиши билан боғлиқ, деган фикрни рад этди.
15 март куни ташкил этилган «Янги конларни очиш орқали углеводородлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ишлаб чиқариш жараёнига замонавий технологиялар ва ускуналарни жорий этиш борасида белгиланган чора-тадбирлар» мавзусидаги матбуот анжуманида бу ҳақда сўз борди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ ишлаб чиқариш фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи Нодир Муҳиддиновнинг айтишича, мамлакатни газ билан бир неча ўн йилликлар давомида таъминлаш қувватига эга конлар очилган.
«Мавжуд конлардан қазиб чиқарилган ёқилғи миқдоридан ошириб, яна янги конларни топиш вазифаси ҳам компания олдига қўйилган.
Республика иқтисодиётининг тез ривожланаётганлиги ва аҳолининг энергетикага бўлган талабидан келиб чиққан ҳолда энергетиканинг бошқа соҳаларига эътибор қаратилмоқда», — дейди у.
Муҳиддиновга кўра, буни газ захиралари камайиши билан боғлаш нотўғри бўлади.
Аввалроқ, АҚШнинг Epsilon Development LLC компанияси Қашқадарё вилоятидаги «Толимаржон» конида газ қазиб олишни бошлагани хабар берилганди.
Шунингдек, Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида икки йил давомида олиб борилган изланишлар давомида иккита газ ва битта нефть кони топилди.
Мавзуга оид
11:40 / 19.10.2024
Японияда биринчи марта 50 йилдан ортиқ ишлаётган АЭС реактори фаолиятига рухсат берилди
20:20 / 16.10.2024
АЭС дирекцияси раҳбари: Ишлатилган ядро ёқилғиси Россияга олиб кетилади
15:00 / 14.10.2024
Франция радиоактив чиқиндиларни қозон ва вилкаларга айлантиришни режалаштирмоқда
20:57 / 08.10.2024