Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
InfinBANK терминаллари орқали тушумни 1 дақиқада 24/7 ҳисобга ўтказиш хизматини йўлга қўйди
Тадбиркор учун ҳисобрақамга пул тушиш тезлиги кўпинча савдонинг ўзидан ҳам муҳимроқ. Тушум икки-уч кунга “ушланиб” қолса, бизнес маблағ айланмаси, мослашувчанлик ва тезкор қарор қабул қилиш имкониятини йўқотади.
Фото: InfinBANK
InfinBANK терминаллар билан ишлашнинг одатий усулини ўзгартирувчи ечимни таклиф қилади. Банк замонавий POS-терминалларни ижарага бериб, уларни атиги бир иш кунида улаб беради. Тадбиркор техник жиҳатларни ўрганиб ўтириши шарт эмас — банк мутахассислари сўров топширишдан то тўлиқ ишга туширишгача бўлган жараённи назорат қилиб боради.
Воқеани шарҳлар экан, InfinBANK Бошқаруви раисининг ўринбосари Алесия Фролова шундай деди:
“Биз Ўзбекистонда биринчи бўлиб тушумни терминаллар орқали 60 сонияда ҳисобга ўтказишни таклиф қилмоқдамиз ва бу хизмат дам олиш ҳамда байрам кунлари ҳам истисносиз, 24/7 режимида ишлайди! Биз бизнесга касса узилишларининг олдини олишга, ўз пулини дарҳол қўлга киритишга ёрдам берамиз ва бу савдони назорат қилиш имконини беради: терминалдаги савдо = ҳисобрақамда маблағ”.
Асосий афзаллиги — маблағларнинг ҳисобрақамга келиб тушиш тезлиги. InfinBANK Ўзбекистонда тўловдан сўнг бир дақиқа ичида, кун ва ҳафтанинг қайси вақти бўлишидан қатъи назар, терминал орқали тушумни таъминлайдиган биринчи банкдир. Мижоз харид учун картадан тўлов қилади ва пул деярли ўша заҳоти тадбиркорнинг ҳисобрақамига келиб тушади — ҳатто тунда, дам олиш ёки байрам кунлари ҳам.
Иш юритишнинг бундай формати бизнесни касса узилишларидан ҳимоя қилади. Маблағлар ҳисобга ўтишини кутиб, бир неча кун “муаллақ” туриб қолмайди, балки етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб қилиш, харидлар ва бошқа жорий тўловлар учун дарҳол фойдаланишга тайёр бўлади. Натижада пул оқими олдиндан тахмин қилинадиган ва бошқариладиган ҳолатга келади.
Яна бир афзаллиги — шаффофлик. Карталар бўйича барча амалиётлар ҳисобрақамда зудлик билан акс этади, бу эса тадбиркорга реал вақт режимида савдо ва ҳақиқий тушумни тўлиқ назорат қилиш имконини беради.
Аслида, бу ерда гап шунчаки терминалларни ижарага олиш ҳақида эмас, балки маблағларни бошқаришнинг янги босқичига ўтиш тўғрисида кетмоқда. Кичик ва ўрта бизнес учун бу танаффусларсиз ишлаш, маблағларни тезроқ айлантириш ҳамда шу ернинг ўзида қарор қабул қилиш имкониятидир.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 23.02.2026
InfinBANK: ҳар ким ўз иши билан шуғулланиши керак
11:00 / 18.02.2026
InfinBANKʼда коррупция ва манфаатлар тўқнашувига қарши курашиш масалалари бўйича семинар бўлиб ўтди
17:00 / 23.12.2025
InfinBANK мамлакатнинг жанубий ҳудудларидаги мижозларга янада яқинлашмоқда
09:00 / 22.12.2025