Семинар коррупциянинг олдини олиш ва коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар, соҳада амалга оширилган ишлар, шунингдек, «Аҳолига кўрсатилаётган банк хизматларининг очиқлиги ва шаффофлиги, соҳа ходимларининг фуқаролар мурожаатларига муносабат билдириш маданияти» каби долзарб масалалар бўйича тайёрланган таҳлилий материаллар асосида ташкил этилди.

Учрашувда коррупциявий хавф-хатарлар олдини олишнинг амалий механизмлари, банк хизматларини кўрсатишда шаффофликни таъминлаш, ходимларнинг ички тартиб-қоидалар ва қонунчилик талабларига риоя этиш масъулиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда Марказий банкнинг Тошкент шаҳри вакили ҳамда InfinBANK раҳбариятининг иштирок этиши коррупцияга қарши курашда юқоридан бошлаб шахсий намуна кўрсатишга хизмат қилди. Шунингдек, комплаенс назорат хизмати ходимлари ва барча ҳудудий бўлинмаларнинг раҳбар ходимлари ҳам қатнашди. Мижозларнинг мурожаатларига муносабат билдириш маданиятини ривожлантириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда мижозларнинг банк тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Семинар Тошкентдаги банк маъмурий биносида ўтказилиб, банк фаолиятига ҳалоллик, шаффофлик ва коррупцияга қарши курашиш тамойилларини жорий этиш бўйича тизимли ишларнинг бир қисмига айланди.
Бундай тадбирларнинг ўтказилиши банкнинг коррупцияга қарши курашиш, ҳалоллик, очиқлик, шаффофлик ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик тамойилларига сўзсиз содиқлигининг ифодасидир.
Реклама ҳуқуқи асосида
















