Йилнинг асосий ютуқлари бир қанча йўналишни қамраб олди — рақамли хизматлар, мижозлар тажрибаси, технологик лидерлик ҳамда корпоратив маданиятни ривожлантириш.

Технологик лидерлик ва Visa томонидан эътироф этилиши

2025 йилда InfinBANK халқаро тўлов тизими Visa томонидан икки нуфузли мукофотга сазовор бўлди. Бу банкнинг глобал миқёсда рақобатбардош эканлигини тасдиқловчи муҳим эътироф бўлди.

Best Credit Card Issuer

Ушбу мукофот кредит карталари бўйича энг жозибали шартларни таклиф этувчи ва мижозларга хизмат кўрсатиш даражаси юқори бўлган банкларга берилади. InfinBANK кредит карталари қулай шартлар ҳамда замонавий ечимлар уйғунлиги учун алоҳида эътироф этилди.

Асосий афзалликлар:

• кредит лимити — 100 млн сўмгача;

• 50 кунгача фоизсиз давр, бу харажатларни мослашувчан режалаштириш имконини беради;

• кундалик ҳаётда InfinBLACK картасидан фойдаланишни қулай ва содда қилувчи инновацион функциялар.

Visa Token Services Implementation

Ушбу мукофот энг замонавий ва хавфсиз тўлов технологияларини жорий этаётган банкларни эътироф этади. InfinBANK тўлов маълумотларини токенизация қилишни муваффақиятли жорий этгани учун тан олинди.

Мижозлар учун бу қуйидагиларни англатади:

• карта маълумотларини нодир рақамли токен билан алмаштириш орқали қўшимча маълумотлар ҳимояси;

• интернетда ҳам, оффлайн дўконларда ҳам янада тезкор, қулай ва хавфсиз тўловлар.

Энг яхши рақамли мижозлар тажрибаси учун эътироф

2025 йилнинг асосий ютуқларидан бири — InfinBANK’нинг мустақил CX Banking Index тадқиқоти доирасида эътироф этилиши бўлди. CX Banking Index — Ўзбекистонда мобил банк иловаларини баҳолаш бўйича нуфузли тадқиқотлардан бири ҳисобланади.