Улуш киритиш асосида уй-жой қурилишида қатнашиш тартиби белгиланади
Инвестор ва қурувчи ўртасидаги шартномаларни мажбурий равишда нотариал тасдиқлаш, “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимида улуш киритиш асосида ишловчи пудратчилар рўйхатини юритиш, бу рўйхатга кирмасдан жисмоний ва юридик шахсларнинг маблағларини жалб қилган пудратчиларга нисбатан жавобгарлик белгилаш кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистонда уй-жойлар қуришга жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағларини жалб қилишнинг замонавий механизмини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу – 30 апрел куни имзоланган президент фармонида белгиланди.
Фармонга кўра, 2024 йил май ойида қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилиши керак:
- “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимида уй-жойлар қуришга жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағларини жалб қилувчи пудрат ташкилотларининг электрон рўйхатини юритиш;
- электрон рўйхатдан ўтмасдан улуш киритиш асосида кўп қаватли уй-жойлар қуришни бошлаган пудрат ташкилотларига нисбатан жавобгарлик чораларини белгилаш;
- улуш киритиш асосида уй-жойлар қурилишини мониторинг қилиш тартибини белгилаш;
- улуш киритиш асосида кўп қаватли уй-жойларни қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномаларни мажбурий равишда нотариал тасдиқлаш тартибини жорий қилиш.
Ҳужжатга асосан, кўп қаватли уй-жойларни қуриш ҳуқуқи “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимидаги электрон рейтинг баҳоси “C” ва “CC” бўлган қурилиш ташкилотларига ҳам берилади.
Бунда электрон рейтинг баҳоси “C” бўлган ташкилотларга 9 қаватдан юқори бўлмаган уй-жойларни қуришга рухсат этилади.
Қурилишнинг белгиланган муддатларини кечиктириш пудрат ташкилотининг рейтингини пасайтирувчи омиллар қаторига қўшилади.
Фармон асосида, 2024 йилда 4000 нафар фуқароларнинг алоҳида тоифалари (ҳарбий хизматчилар)ни уй-жой билан таъминлаш бўйича дастур ишлаб чиқилади. Дастур 2024 йил июл ойида тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
15:56 / 23.11.2024
Россия компанияси Ўзбекистон фуқароларини қурилиш соҳасида ишга олмоқчи
10:15 / 23.11.2024
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги тушиб бормоқда
10:40 / 19.11.2024
Андижонда Бобур ҳайкалини кўчириб, ўрнига савдо мажмуаси, кўнгилочар марказлар қуриш режалаштирилмоқда
10:27 / 14.11.2024