Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Нетаняҳуни «ярамас негативчи» деб атади – ОАВ
Оқ уй раҳбари Исроил бош вазирига танбеҳ бергани маълум бўлди.
Фото: REUTERS
АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни Ғазо бўйича тинчлик режаси атрофидаги воқеалар муваффақиятли ривожланаётганига ишонтириш учун беадаб иборалардан фойдаланган. Бу ҳақда АҚШ ҳукуматидаги манбасига таяниб, Axios хабар берди.
Axios версиясига кўра, 3 октябр куни ҲАМАС вакиллари Трампнинг тинчлик режасига ижобий жавоб берганида, АҚШ президенти буни яхши янгилик сифатида кўриб, Нетаняҳуга қўнғироқ қилишга шошилган. Исроил бош вазири эса ҲАМАС жавобини ижобий баҳолашга мойил бўлмаган.
«Биби байрам қилишнинг ҳожати йўқлигини айтди, бу (ҲАМАС жавоби) ҳеч нарсани англатмаслигини таъкидлади», деб Axios ўз суҳбатдоши сўзларидан иқтибос келтирди. Бу Трампни ғазаблантирди. «Билмадим, нега сен доим шунақа ярамас негативчисан. Бу ғалаба, уни қабул қил», деди АҚШ президенти.
Axios экспертларининг фикрича, ушбу тортишув АҚШ президенти ўз режасига қанчалик жиддий ёндашиши ва унга катта умид боғлашини кўрсатади.
Доналд Трампнинг Ғазо масаласини ҳал қилиш режаси 29 сентябр куни, АҚШ президенти ва Исроил бош вазири Вашингтонда учрашган куни эълон қилинди. У 20 банддан иборат бўлиб, барча исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш, ҲАМАС таслим бўлиши, Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказилишига рухсат бериш ва уни халқаро орган назорати остида вақтинчалик маъмурият бошқарувига ўтказишни ўз ичига олади.
Мавзуга оид
13:27 / 15.12.2025
“Ҳеч қачон таслим бўлмаслик керак” – полиглот ўзбек қизи билан суҳбат
12:26 / 15.12.2025
Трамп ўз партияси оралиқ сайловларда ютқазиши мумкинлигини истисно этмади
09:49 / 15.12.2025
Нетаняҳу: Австралия антисемитизмга қарши курашмаяпти
08:50 / 15.12.2025