Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар мудофаа вазири Тожикистон ва Ўзбекистонни Афғонистондан олиб чиқиб кетилган ҳарбий авиацияни қайтариб беришга чақирди
Хабар қилинишича, мавлавий Муҳаммад Ёқуб ҳарбий авиацияни қайтармаган мамлакатлар оқибатларга дуч келиши ҳақида огоҳлантирган.
Фото: AP
«Тожикистон ёки Ўзбекистондаги ҳарбий авиациямиз қайтарилиши керак. Биз уларнинг хорижда қолиши ёки бу мамлакатларнинг авиациямиздан фойдаланишига йўл қўймаймиз», деди Афғонистон мудофаа вазири вазифасини бажарувчи мавлавий Муҳаммад Ёқуб. Бу ҳақда TOLOnews хабар бермоқда.
У ҳарбий авиацияни қайтармаган мамлакатлар оқибатларга дуч келиши ҳақида огоҳлантирди, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, собиқ ҳукумат ағдарилганидан сўнг 40дан ортиқ вертолёт Ўзбекистон ва Тожикистонга чиқиб кетган.
TOLOnews каналининг маълумотларига кўра, Афғонистон ҳукумати 164та ҳарбий самолёт ва вертолётга эга бўлган, ҳозирда эса уларнинг 81таси Афғонистон ихтиёрида. Қолганлари эса Афғонистондан олиб чиқиб кетилган.
Мавзуга оид
10:45
Афғонистон Покистоннинг Кобулга зарбаси оқибатида 400 киши ҳалок бўлганини маълум қилди
14:02 / 14.03.2026
Ўзбекистон Афғонистон билан имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни тасдиқлади
10:11 / 13.03.2026
Афғонистон Покистоннинг Кобулга зарбалари оқибатида қурбонлар борлигини маълум қилди
15:28 / 12.03.2026