Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олис ҳудудларда жойлашган мактаблар учун мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди
Фото: KUN.UZ
Президентнинг 2019 йил 17 июндаги 4359-сонли қарори асосида 2019/2020 ўқув йилида республика ОТМ бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул доирасида халқ таълим соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, бунда республиканинг 9 та ҳудудидаги 48 та туман (шаҳар)нинг олис, чекка ва тоғли ҳудудларида жойлашган мактабларни олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш юзасидан мақсадли қабул учун жами 815 та ўрин ажратилади.
1. Қорақалпоғистон Республикаси - 61 та
Тўрткўл, Тахтакўпир, Мўйноқ, Элликқалъа туманлари учун
2. Бухоро вилояти – 53 та
Ромитан, Пешку, Ғиждувон, Шофиркон туманлари учун
3. Жиззах вилояти – 94 та
Фориш, Бахмал, Зомин, Янгиобод, Ғаллаорол туманлари учун
4. Қашқадарё вилояти – 140 та
Китоб, Деҳқонобод, Чироқчи, Муборак, Миришкор, Яккабоғ, Қамаши, Шаҳрисабз туманлари учун
5. Навоий вилояти - 9 та
Нурота тумани, Зарафшон шаҳри учун
6. Самарқанд вилояти – 182 та
Нуробод, Каттақўрғон, Қўшработ, Ургут, Иштихон, Паст Дарғом, Пайариқ, Пахтачи, Нарпай туманлари учун
7. Сурхондарё вилояти - 155 та
Шўрчи, Қумқўрғон, Бойсун, Шеробод, Сариосиё, Узун, Денов, Олтинсой туманлари учун
8. Тошкент вилояти - 86 та
Бекобод, Бўка, Бўстонлиқ, Оҳангарон, Чиноз туманлари учун
9. Фарғона вилояти – 35 та
Риштон, Фарғона, Сўх туманлари учун.
Мавзуга оид
14:48 / 10.11.2025
Эндиликда соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллада ўтказилади
16:00 / 18.10.2025
Болаларни давлат мактабларига қабул қилишда эскирган тартиботлар бекор қилинади
12:38 / 16.09.2025
ОТМга хорижий фуқароларни янги портал орқали ўқишга қабул қилиш йўлга қўйилади
18:11 / 15.09.2025