Ўзбекистон | 21:42 / 20.02.2018
6302
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон-Озарбойжон бизнес форуми икки мамлакат савдо-иқтисодий алоқаларида янги саҳифа очди

Фото: Халқаро Пресс-клуб

20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Халқаро Пресс-клуб билан ҳамкорликда ўтган Ўзбекистон-Озарбойжон бизнес форуми икки мамлакат муносабатларида янги саҳифа очди. Озарбойжон Республикаси Миллий ишбилармонлар конфедерацияси президенти Мамед Мусаев Қурбон ўғли шундай баёнот билан чиқди. 

"Икки мамлакат муносабатларининг ривожланишида президентлар Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиевларнинг дўстлиги катта аҳамиятга эга. Сиёсий қўллаб-қувватлаш ва халқлар дўстлиги бор жойда муносабатларнинг ривожланиши табиий. Бу Ўзбекистон-Озарбойжон бизнес ҳамкорлигининг янги босқичи, янги саҳифаси деб ўйлайман. Албатта, мамлакатларимиз узоқ йиллардан буён дўстлашиб, бир-бирини қўллаб-қувватлаб келади, лекин бугунги бизнес-форум икки мамлакат савдо-иқтисодий алоқаларига янгича ҳаёт бағишлаши шубҳасиз. Биз ҳам сизлар каби инвестициялар учун очиқмиз, шундай экан, муносабатларимиз ўзаро манфаатли бўлади", - деди у. 

Фото: Мамед Мусаев Қурбон ўғли /Халқаро Пресс-клуб

Шу билан бирга, Мамед Мусаев Қурбон ўғли Озарбойжонда - Ўзбекистон савдо уйи, Ўзбекистонда эса - Озарбойжон савдо уйини очиш таклифи билан чиқди. У Ўзбекистон ва Озарбойжон савдо палаталари Ғарб ва Шарқ ўртасида кўприк вазифасини ўташи кераклигини таъкидлади. 

Бундан ташқари, Озарбойжон Миллий ишбилармонлар конфедерацияси президенти туризм соҳасида ҳам ҳамкорлик салоҳияти катта эканини алоҳида қайд этди.

Мавзуга оид