Ўзбекистон | 10:53 / 12.12.2019
8125
1 дақиқада ўқилади

Тошкент - Урганч ва Тошкент - Москва йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда

Фото: Ўзтемирйўловчи

Янги йил кунларида йўловчи поездларига бўлган талабнинг ортишини инобатга олиб, "Ўзтемирйўловчи" АЖ қўшимча рейслар ташкил этилаётганини маълум қилди.

Жумладан, жорий йил 16 декабрдан 2020 йил 7 январга қадар №556/555-сонли "Тошкент – Урганч – Тошкент" йўналишида қўшимча поезд йўлга қўйилади. 

Шунингдек, 14 декабрдан 2020 йил 11 январга қадар №5/6-сонли "Тошкент – Москва – Тошкент" йўналишидаги поезднинг қўшимча қатнови ҳам йўлга қўйилади. 

Эслатиб ўтамиз, халқаро йўналишдаги поездларда олдиндан сотиб олиш муддатига кўра чипта тарифининг 55 фоизгача чегирма мавжуд.      

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид