Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг бир қанча фуқароси телефонида тақиқланган каналларга обуна бўлгани учун Россияга киритилмади
Назоратдан ўтолмаган хорижликларнинг гаджетларида террористик ва экстремистик материаллар, Украина тарафдори бўлган каналларга обуналар, Россия ҳуқуқ-тартибот идораларини танқид қилувчи ёзишмалар топилган.
Фото: Global Look Press
Россия чегарачилари смартфонларида террористик ва экстремистик ташкилотлар билан боғлиқ каналлар, шунингдек, «радикал ва украинапараст пабликларга» обуна бўлган Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга киритмади. Бу ҳақда суд материалларига таяниб, ТАСС хабар берди.
Хусусан, ҳужжатлардан бирида Тожикистон фуқароси Дилшод А. Россияда тақиқланган радикал исломий оқимларнинг ваъзлари бор каналларга обуна бўлгани, шунингдек, Россияга қарши контентни томоша қилгани учун Россия ҳудудига киритилмагани кўрсатилган.
Ўзбекистон фуқароси Акмалжон Б. радикал кайфиятдаги диний блогерларнинг каналларини, шунингдек, террорчилик ташкилотлари фаолияти акс этган видеоларни томоша қилгани учун мамлакатга киритилмаган. Чегара хизмати бундай қизиқиш мамлакат хавфсизлигига таҳдид туғдиради деб ҳисоблаган.
Назоратдан ўтолмаган яна бир қатор хорижликларнинг гаджетларида Украина тарафдори бўлган каналларга обуналар, Украина махсус хизматларининг «хатти-ҳаракатлари» ҳақидаги видеоматериаллар ва Россия ҳуқуқ-тартибот идораларини танқид қилувчи ёзишмалар топилган. Айрим ҳолатларда хорижликлар чегарадан ўтишдан олдин мессенжерлардаги ёзишмаларни ўчириб ташлашга урингани аниқланган.
2024 йил 22 март куни «Крокус Сити Ҳолл» концерт залида содир этилган терактдан сўнг, чегарада тизимли текширувлар кучайтирилди. Шундан бери, суд материалларига кўра, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг 20 дан ортиқ фуқароси Россияда ишлаш ёки қариндошлариникига бориш истагини рўкач қилиб, мамлакатга кириш тақиқига эътироз билдиришга уринган, бироқ судлар чегарачиларнинг қарорларини ўз кучида қолдирган.
Мавзуга оид
19:00 / 11.01.2026
Тожикистонга ноқонуний олиб кетилаётган 1 млрд сўмлик дори воситалари тўхтатиб қолинди
09:33 / 09.01.2026
Тожикистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
14:54 / 08.01.2026
Тил сертификати, ишчи виза, чипта: миграция жамғармасидан компенсация берилади
18:09 / 07.01.2026