Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тил сертификати, ишчи виза, чипта: миграция жамғармасидан компенсация берилади
Xorijda ish электрон тизимида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга Миграция жамғармаси ҳисобидан хорижий тил/касб имтиҳонлари, ишчи виза ҳамда йўл чиптаси учун белгиланган миқдорларда компенсация тўланади. 2025 йилда тўловни олишга улгурмаганлар учун маблағлар 2026 йил 9 январга қадар аризада кўрсатилган пластик картага ўтказиб берилиши билдирилган.
Миграция агентлиги маълум қилишича, Xorijda ish тизимида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган тартибда хорижга ишга кетаётган фуқароларга қуйидаги харажатлар учун компенсация ажратилади:
хорижий тил ва (ёки) касб бўйича имтиҳон муваффақиятли топширилиб, сертификат олинганда — БҲМнинг 3 бараваригача;
ишчи визани расмийлаштириш учун — БҲМнинг 5 бараваригача;
йўл чиптаси хариди учун — БҲМнинг 2 бараваригача.
Амалдаги меъёрларга кўра, базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 2025 йил 1 августдан 412 000 сўм этиб белгиланган.
Шунга кўра, компенсациянинг энг юқори миқдори ҳисоб-китобда тахминан:
- 3 БҲМ — 1 236 000 сўмгача;
- 5 БҲМ — 2 060 000 сўмгача;
- 2 БҲМ — 824 000 сўмгача.
Шунингдек, агентлик ахборотида 2025 йилда компенсация тўловларини олишга улгурмаган фуқароларга маблағлар 2026 йил 9 январга қадар аризада кўрсатилган пластик карта рақамига ўтказиб берилиши маълум қилинган.
Мавзуга оид
09:01 / 09.07.2026
Айрим ҳарбийлар учун ижара пули 25 фоизга ошади
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
10:16 / 02.07.2026