Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактаблар қуришга 3 трлн сўм ажратилади ва мактаблар учун 1 млрд доллар маблағ жалб этилади
Келгуси йилда Инвестиция дастури доирасида мактаблар қурилишига 3 триллион сўм ажратилади.
Фото: Kun.uz
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимидаги масалалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев йиғилиш давомида ўқувчи ўринларини кўпайтиришга алоҳида тўхталди.
Келгуси йилда Инвестиция дастури доирасида мактаблар қурилишига 3 триллион сўм ажратилади. Бунинг ҳисобига 150 минг янги ўқувчи ўрни яратилади.
Бунда асосий эътиборни 2 коэффициентдан юқори қувватда ишлаётган 595 та мактабни кенгайтиришга қаратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Вазирлар Маҳкамаси ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига бир ой муддатда мактабларга четдан 1 миллиард доллар (тахминан 12 триллион сўм) жалб қилиш бўйича аниқ ҳисоб-китоблар ва лойиҳа таклифларини тайёрлаб, хорижий ва халқаро молия ташкилотлари билан амалий ишларни бошлаш топширилди.
Мавзуга оид
18:31 / 28.08.2025
Шавкат Мирзиёев Хитойдаги ҳарбий парадда иштирок этади
17:40 / 28.08.2025
«Мана шу 30 йилликда ёпиқ давлат сифатида турганмиз» – муфтий Ўзбекистоннинг халқаро алоқалари кенгаяётгани ҳақида
21:09 / 27.08.2025
Шавкат Мирзиёев янги барпо этилган «Тошкент-Шарқий» аэропортини бориб кўрди
20:34 / 27.08.2025